1 Май 2021 йил 13

Эшик ўғриси қўлга олинди

Музработ туманида 2021 йилнинг 5 апрель куни, туманнинг “Гулобод” маҳалласида яшовчи, М.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 апрель куни тахминан соат 22.00 лар чамасида, ҳовлисида турган 1 дона 1.000.000 (бир миллион) сўмлик темир эшикни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг “Яккатол” маҳалласида яшовчи, А.К. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 9 апрель куни А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech