26 Сентябр 2020 йил 28

ГУГУРТ ҚУТИЛАРДАГИ СИР

2020 йилнинг 21 сентябрь куни, “Қора-дори-2020” профилактик тезкор тадбирининг 2-босқичи давомида Денов туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган фаол тезкор тадбир жараёнида катта миқдордаги гиёҳванд моддаси топилди.
Тумандаги «Дахана» маҳалласида яшовчи Ш.Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечириш вақтида, яшаш уйининг томорқасида 6 (олти) туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, яшаш уйи хонаси яшириб қўйилган 800 (саккиз юз) дона “Спички” ёзувли қутида ва пластмасса идишларга жойлаштирилган соф вазни 5 (беш) кг 800 (саккиз юз) грамм қуритилган “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech