11 Июл 2022 йил 186

Иссиқхонада парваришланаётган 4 туп наша фош этилди

Денов туманида 2022 йил 22 июнь куни соат 12.00 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2022” тезкор профилактик тадбир давомида, туманнинг “Катта қарши” маҳалласида яшовчи, Ш.Зиёданинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасидаги иссиқхонасида, жами 4 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва ҳужжатлаштириб олинган. 04 июль куни Ш.Зиёдага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech