1 Май 2021 йил 25

Жиноятга етаклаган жанжал

Олтинсой туманида 2021 йилнинг 20 март куни тахминан соат 19.20 лар чамасида, туманнинг “Сайрак” маҳалласида яшовчи, Б.Ботир маҳалладоши, У.Умид билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларини қўли билан дуч келган жойларига уришиб, Б.Ботирга “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати, У.Умидга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. Натижада, 9 апрель куни Б.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, У.Умидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жаҳли чиққанида аччиқни жиловлайолмаган бу икки шоввозлар ўзаро бир бирларига ҳурмат эътиборда бўлганида, юқоридаги ҳолат бўлмаган бўлар эди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech