16 Июн 2022 йил 104

Катта миқдорда гиёҳванд модда сотилаётганда қўлга олинди

“Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбири давомида ИИВ ТЭККББ ходимлари томонидан берилган маълумотга асосан, Денов тумани "Кўкабулоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Абу (исм-шарифи ўзгартирилган) катта миқдорда гиёҳванд моддаси олди-сотдиси билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2022 йил 12 июнь куни ўтказилган тезкор тадбирда Жарқўрғон тумани “Пахтазавод” маҳалласи ҳудудида соат 12:10 ларда фуқаро Н.Абу тадбирга жалб қилинган мижозга 10 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларни 3.000.000 сўмга сотган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Фуқаро Н.Абу шу заҳоти Жарқўрғон тумани ИИБ биносига олиб келиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги қара рангли спорт трикосининг ўнг чўнтагидан 14,35 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан фуқаро Н.Абуга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech