13 Ноябр 2020 йил 12

“Спарк”даги шубҳали модда

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жомий” бекати ёнида шубҳали кўринган “Спарк” автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилади. ИИБ ходимларининг кўзи автомашина салони орқа ўриндиғидаги оқ рангли сигарет қуттисига тушади. Қутини очиб кўрилганда ичида соф вазни 1.54 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди. “Топилма” холислар иштирокида кўздан кечирилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech