16 Июл 2020 йил 147

Спрингларни ўғрилаган ким экан?

Сариосиё туманида 2020 йилнинг 8 июль куни, туманнинг “Галабутта” маҳалласида яшовчи, Э.А. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, туманнинг “Галабутта” махалласида жойлашган дала майдонидан жами 70.000.000 (етмиш миллион) сўмлик спринглер (ёмғирлатиб томчилатиб суғориш) тизимини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ушбу мурожаат бўйича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини шу туманда истиқомат қилувчи, С.Н. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 14 июль куни С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech