29 Ноябр 2020 йил 91

Термизда гиёҳванд моддасини сақлаётган шахс қўлга олинди

Термиз шаҳрида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар ҳам аниқланди.
Жумладан, Термиз шаҳри А.Жомий маҳалласида яшовчи Д.Д. илгари жиноят содир этиб, жазо ўтаган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна хатога қўл урди. У гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишга суииқасд қилиш жиноятини қасддан содир қилганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Д.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ҳожатхонасида полиэтилен пакетга ўралган вазни 3,01 грамм миқдорда опий ҳамда соф вазни 94,13 грамм миқдорида бўлган гашиш гиёхванд моддаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди. Гиёҳванд моддалар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech