14 Январ 2021 йил 449

101 ёшли нуроний хонадонида

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хуррам бобо Муртозаев айни дамда 101 ёшни қаршилаган кекса нуронийларимиздан. Кўп йиллар ички ишлар тизимида меҳнат қилган. Вилоят ИИБ томонидан ҳар байрамда I гуруҳ ногирони бўлган кекса отахоннинг ҳолидан  хабар олинади. Бу йилги 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунида ҳам нуронийнинг ҳолидан хабар олиш учун вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими вакиллари у кишининг хонадонида бўлишди.  У ерга Тиббиёт бўлими поликлиникаси бошлиғи, майор А.Турсунов ҳамда умумий амалиёт шифокори О.Марченколар ташриф буюриб, отахонни байрам билан табриклашиб зарур дори-дармонларни еткзишди.  Нуронийнинг саломатлиги доимий назоратда бўлиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан алоҳида ҳамшира ҳам бириктирилган. Ҳамшира отахоннинг соғлигидаги ўзгаришларни кузатиб, шифокорларни ўз вақтида хабардор қилиб туришади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech