14 Ноябр 2020 йил 582

3-сектор раҳбари Жарқўрғонликлар билан учрашув ўтказди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоиловнинг навбатдаги сайёр учрашуви Жарқўрғон тумани “Дам” маҳалласида бўлиб ўтди.
Дастлаб, сайёр учрашувда ёшлар ва хотин-қизларга тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича тушунча берилди.
Шундан сўнг, аҳолининг мурожаатлари тингланди. Хусусан, Жарқўрғон тумани “Дам” маҳалласида яшовчи фуқаро Эшбаева Нилуфар кредит эвазига тикув машинаси олган. Энди тикув цехини ривожлантириши учун унга бино зарур. Шу боис у сектор раҳбаридан бино ажратилишида кўмак сўради. Ёдгорова Гулноза эса ўзининг тикувчилик цехини ривожлантириш учун тижорат банкидан имтиёзли кредит олиш учун ёрдам сўради. Раджапов Беҳзод эса яшаш уйида кредит асосида хусусий боғча очиш ниятида. У ҳам ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича мурожаат қилди. Сайёр қабулда шу каби 12 та мурожаат назорат остига олиниб, уларнинг ижобий ҳал этилишига киришилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech