13 Феврал 2021 йил 559

Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносиб нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё вилоят академик лицейида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мавзусида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда академик лицей ўқувчилари ўзлари ёд олишган Бобур ғазалларидан, рубоийларидан парчалар айтиб беришди. Буюк бобокалонимизнинг кечмишлари ҳақида бадиий чиқишлар намойиш этишди.
Кечада академик лицейни 2019/2020 ўқув йилида тамомлаб, ҳозирги кунда Ҳарбий техника институтида таҳсил олаётган талаба-курсантлар ҳам иштирок этишиб, лицей ўқувчиларига билим юрти ҳаёти ва у ердаги таълим жараёнидан сўзлаб беришди. Ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech