22 Сентябр 2022 йил 234

Денов тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида ситуацион ўқув машғулотлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 сентябрдан 10 октябр кунига қадар Ички ишлар органларида «Касбий тайёргарлик ойлиги» деб эълон қилинган. Мазкур  "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида Денов тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳуқуқбузарлар билан юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш ҳамда жисмоний куч ишлатиш, жанговар шайлигига доир кўникмаларини янада ошириш мақсадида, жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика инспекторлари иштирокида ситуацион ўқув машғулот бўлиб ўтди.

Text to speech