30 Сентябр 2022 йил 255

Ёш авлоднинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида...

Жорий йилнинг 29-сентябр куни Денов туманида жойлашган Денов тадбиркорлик ва педагогика университетида, Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш мақсадига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти, прокуратура ҳамда фавқулотда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлими масъул ходимлари, шу билан бирга Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шўрчи ва Қумқўрғон туманлари мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, Ўзбекистон Республикаси таълим вазирининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида"ги 2022 йил 12 сентябрдаги буйруғининг мазмун  моҳияти ҳамда келажак авлодларимиз бўлмиш ёш гўдакларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга ошириш зарур бўлган амалий ишлар, масъулларга қўйилган талаблар тўлиқ тушунтирилди.

Йиғилиш сўнгида, мактабгача таълим ташкилоти масъуллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech