30 Январ 2021 йил 430

Фуқароликка қабул қилиш бўйича муаммолар кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 30 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРБ масъул ходими, Маъмурий ишлар бўйича Сурхондарё вилояти судининг масъул ходимлари, вилоят ИИБ раҳбарияти, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари раҳбар ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтган, лекин ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтганлик фактини Қонуннинг 5-моддасига кўра суд тартибида аниқлаш борасида юзага келаётган муаммоларни ечимини топиш масаласи муҳокама қилинди.  Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2020 йилнинг апрель ҳолатига кўра вилоят бўйича жами 17668 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган бўлиб, шундан 1995 йил 1 январь кунига қадар доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар сони 8837 нафарни ташкил этарди.Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги» тўғрисидаги ЎРҚ-610-сонли Қонуни кучга киргач жами 5401 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича мурожаат қилган бўлиб, шундан 4361 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинди. Ҳозирги кунга вилоятимизда 13864 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиб, улар хар хил муддатларда республикамизга келиб рўйхатдан ўтишган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, 2005 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кўчиб келиб, доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиши бўйича айтиб ўтди.Вилоятимиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳужжатлари ўрганилганда, 2005 йил 1 январь кунига қадар доимий рўйхатдан ўтган мазкур шахсларни рўйхатлари шакллантирилиб, ҳозирда уларни ҳам фуқароликка қабул қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech