12 Январ 2021 йил 609

Ғолиблар тақдирланди

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” кўрик-танловида ғолиб бўлганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Т.Боболов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов ва бошқа тузилма раҳбарлари иштирок этди.
Улар орасида вилоят ИИБ ходимлари ҳам борлиги қувонарли.
— “Бахшичилик ва достончилик санъати йўналиши”да фахрли 2-ўринни эгалладим, — дейди Ички Ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди катта мутахассиси, майор Жўрабек Хўжақулов. — 7 миллион сўм пул маблағи билан тақдирландим. Бундан жуда хурсандман.
— “От миниш маҳорати йўналиши”да менга 3 ўрин насиб
этди, — дейди Жарқўрғон тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори, лейтенант Икром Маматмўминов. — Насиб этса кейинги танловларда бунданда юқори натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламан.
Ғолибларга 1-ўрин учун 10 миллион, 2-ўрин учун 7 миллион, 3-ўрин учун эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари, диплом, кубок ҳамда “Алпомиш” достони ва Сурхондарё вилояти китоби билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech