17 Март 2023 йил 195

Хотин-қизлар ҳамиша давлат эътиборида

Жорий йилнинг 16 март куни Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ ва бошқа ҳамкорлар томонидан “Аёлга эҳтиром” ҳамда “Сиз қонун ҳимоясидасиз” мавзуларида тумандаги муаммоли, пробация ҳамда профилактика назоратида турган, шунингдек, ижтимоий соҳаларда фаоллик кўрсатиб келаётган хотин-қизлар учун тадбир ўтказилди.

Шуниндек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 19-январь кунидаги 21-сонли “ Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тумарис издошлари” жамовий гурухлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорнинг мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech