3 Феврал 2021 йил 404

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 феврал куни Сурхондарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патруль-пост хизмати баталъонида Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича ўтказилган мусобақа қизғин бахсларга бой тарзда ўтди.
Мусобақа якунига кўра, 3-ўрин вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ходими катта лейтенант Б.З.Қораев, 2-ўрин вилоят ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси ходими сафдор М.М.Шаймарданқулов эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўрин вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими капитан З.П.Рахмонқуловга насиб этди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан ғолиб ва совриндорлар биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан, Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech