1 Май 2021 йил 29

Сурхондарёда Ички ишлар органлари ёш ходимлари илм масканига саёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси Ёшлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ёш ходимлар билан биргаликда Термиз шаҳрида жойлашган Собир Термизий номидаги марказий кутубхонага ташриф буюришди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат бўлиб, кутубхонага уюштирилган саёҳат давомида ёшларга кутубхона масъул ходимлари томонидан кутубхона ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг билим олишга чанқоқ Ички ишлар органлари ёш ходимлари мазкур кутубхонада мавжуд адабиётлар билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Қолаверса кутубхонанинг доимий китобхонига ҳам айланишди. Сабаби, ИИОнинг ёшлари кутубхонага аъзо бўлишиб, уч йил давомида ушбу илмлар булоғига келиб, ўзлари қизиққан адабиётларини олиб ўқиш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур кутубхонага уюштирилган саёҳат ички ишлар тизимида хизмат қилиб келаётган ёш ходимларда улкан таассурот уйғотибгина қолмасдан, келгусида уларнинг хизмат фаолиятида юксак маънавиятли кадр бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech