7 Март 2021 йил 416

Ички ишлар тизимида хизмат қилаётган хотин-қизларга байрам тадбири уюштирилди

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.8 март - Халқаро хотин-қизлар кунида биз ана шу хилқат эгаларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз.   Сурхондарё вилояти Ички ишлар тизимларида хизмат қилувчи барча аёл ходимлар, ишчи хизматчилар, нафақадаги фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари учун  ҳам 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Термиз шаҳридаги "Гранд алмаз"  базмгоҳида бўлиб ўтган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ички ишлар тизимларида самарали хизмат қилаётган аёл ходималари, ишчи хизматчилари, фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, ИИБ бошлиғи тадбирга йиғилган барча аёлларимизни байрам билан табриклади ва уларга байрам совғаларини улашди.Шунингдек,  ҳуқуқ-тартибот идораларида хизмат қилиб келаётган аёллар ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган ИИБ спорт жамоаси  тақдирланди.Хушовоз хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар байрам иштирокчилари қалбини хурсандчилик улашди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech