13 Май 2022 йил 289

ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида, 2022-йилнинг 07-феврал кунидан 14-май кунига қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Пробация бўлими, Эксперт криминалистика бўлими, Тезкор қидирув ҳамкорлиги бўлими, Термиз шаҳар ва Денов тумани ички ишлар бошқармаси ҳамда барча туман ички ишлар бўлими Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 3-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти якуни бўйича учрашув ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашувда, Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси масъул ходимлари, Сурхондарё вилояти Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсининг курсантлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Амалиёт давомида, курсантлар томонидан шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари таъминланиб, доимий назоратга олинди.
Курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажариш, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантириш, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштириш, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб берилди.
Иш ўрганиш амалиёти якунида курсантлардан комиссия таркибида синовлар қабул қилиниб, ҳар бир курсантнинг фаолиятига холисона баҳо берилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини такомиллаштиришга оид буйруқ, кўрсатма ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал равишда ўрганиб, улардан ўзининг кундалик хизмат фаолиятида тўғри ва тўлиқ фойдаланиб, ушбу буйруқ ва кўрсатмаларнинг талаблари асосида хизмат олиб борган, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркилликлари, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишга қаратилган турли тезкор-қидирув тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ курсантлар ва улурнинг ота-оналарига Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech