2 Феврал 2023 йил 170

ИИВ ишчи гуруҳи ИИВ Сурхондарё академик лицейида тарғибот тадбирини ўтказди

Жорий йилнинг 1-февраль куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ИИВ Малака ошриш институти бўлим бошлиғи подполковник С.Ирназаров ва ИИВ Малака ошириш институти махсус кафедра катта ўқитувчиси М.Ачиловлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун-моҳияти академик лицей ўқувчиларига етказилиб, унда Ички ишлар органлари тизимига киритилаётган ўзгаришлар, маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этилганлиги, ИИВ академик лицейлари битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик квота киритилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech