4 Феврал 2023 йил 200

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Уч авлод" учрашуви бўлиб ўтди.

Куни кеча ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Сурхондарё вилояти бўлими кенгаши раиси Б.Сафаров ва кенгаш аъзолари заҳирадаги майор Б.Шадиев ҳамда В.Авазовлар иштирокида "Уч авлод" учрашуви бўлиб ўтди.

Улар учрашувда ёшларни маънан етук ва баркамол инсон бўлишга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишга даъват этиб, ёшлар онгида ватанпарварлик ҳиссини кенг тарғиб этувчи видео ролик намойиш этишиб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар беришди.

Тадбир якунида кенгаш томонидан ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.Бўриев ва махсус фан ўқитувчиси О.Шадиевлар "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун" медаллари билан тақдирланишди.

Text to speech