29 Ноябр 2021 йил 281

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Яшил макон” акцияси ўтказилиши давом этмоқда

Жорий йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги топшириқ ижроси ҳамда 2021-йил 5-ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижроя қўмитаси ўртасида "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қўшма қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.В.Бўриев бошчилигида барча ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда ишчи ходимлар фаол иштирок этиб, игна баргли манзарали дарахт кўчатлари экилди. Акция доирасида академик лицей ҳудудига бугунга қадар 250 дан зиёд манзарали кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди.

Text to speech