24 Ноябр 2022 йил 789

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё ИИБси нега автоҳалокатни яширмоқда?” –мавзусида тарқалган хабар юзасидан

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 13-47 ларда фуқаро С. (аёл) ўзининг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли транспорт воситасида  Термиз шаҳри, “Жайҳун” маҳалласи ҳудудида жойлашган Ат-Термизий марказий йўлида “Юбилейний” супермаркети-Давлат археология музейи йўналишида ҳаракатланиб келиб, ҳаракати давомида бошқарувни йўқотиб, ўзининг йўлига нисбатан қарама-қарши ҳаракат йўл қатнов қисмига чиқиб кетган ва қарама-қарши ҳаракат йўлагидан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ҳ. (эркак)нинг бошқарувида бўлган “Матиз” русумли транспорт воситаси  билан тўқнашгани оқибатида “Кобальт” русумли транспорт воситасининг орқа ўриндиғида бўлган йўловчи Ш. (аёл) суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, “оғир тан жароҳати” олган.

Мазкур холат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини яна бир бор эслатади.

Text to speech