27 Сентябр 2022 йил 244

Қизириқ туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқароларнинг мурожаати ва муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида, аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда қонуний ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Х.Кетмонов томонидан, Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича фуқаролар қабул қилинди.

Қабул давомида, 10 нафар фуқаронинг мурожаатлари қонуний кўриб чиқилиб, процесс иштирокчилари ва қамоқда сақланаётган айбланувчиларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ҳам ўтказилди. Суҳбат асносида, фуқаролар томонидан келиб тушгун масалалар юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди.

Text to speech