29 Ноябр 2021 йил 265

Жарқўрғон тумани ИИБда, спортнинг "Мини футбол тури бўйича ИИБ бошлиғининг кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди

Маълумки, жорий йилнинг 15 ноябр кунидан 15 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан соҳа ходимлари учун "Касбий тайёргарлик ойлиги"-деб, эълон қилинган. Ушбу ойлик доирасида, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими томонидан ҳам турли акциялар ташкил этилиб, тизим ходимларининг касбий малака ва кўникмалари оширилмоқда.
Бунинг ёрқин мисолида, Жарқўрғон тумани ИИБда, спортнинг "Мини футбол тури бўйича ИИБ бошлиғининг кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди. Бунда Ички ишлар ходимлари ўртасида тузилган футбол терма жамоалари муросасиз кураш олиб боришди. Ўйин натижаларига кўра, ғолиб жамолар қимматбаҳо эсдалик совғлари ҳамда ғолиблик кубоги билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech