25 Май 2023 йил 177

“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйинлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 29 апрель кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизматининг ташаббуси билан жорий йилнинг 24 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Ички ишлар органлари ходим ва ходималари иштирокида “Заковат” интеллектуаль ўйинлари ўтказилди.

Унда минтақанинг, шаҳар, туман ички ишлар органлари ходимларидан тузилган жами 5 та жамоа иштирок этиб, мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар муросасиз беллашувларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Беллашувлар натижасига кўра фахрли 3-ўринни, Сариосиё тумани Ички ишлар бўлимининг “Сангардак” жамоаси, фахрли 2-ўринни Узун тумани Ички ишлар бўлимининг “Адолат” жамоаси ҳамда 1-ўринни Денов тумани Ички ишлар бошқармасининг “Лейтенантлар” жамоаси  қўлга киритди.     

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига вилоят ИИБ бошлиғининг диплом, кубок, китоблар жамланмаси ҳамда пул мукофотларини бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди ва эришган ғалабалари билан муборакбод этди.

Бу каби интеллектуал ўйинларнинг ташкил этилиши ички ишлар органлари ходимларининг билим ва салоҳиятини интеллектуаль қобиляти шунингдек, ҳозиржавоблигини оширишга хизмат қилиши билан бирга ходимларнинг ўз устида ишлашлари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳамда маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech