22 Июн 2021 йил 723

Маънавий - маърифий ишларнинг янги тизими!

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 янавар куни "Маънавий - маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш борасида барча вазирлик ва идораларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ички ишлар вазирлиги билан "Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар" мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди.
Шўрчи туман Ички ишлар бўлимида ташкил етилган тадбирда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва истиқболли вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида туман Маънавият ва маърифат бўлимига туман Ички ишлар бўлимида ташкил етилган "Маърифат" хонасининг калити топширилди.
Ушбу тадбир давомида "Маърифат" хонасига бўлинма томонидан китоблар жамланмаси тақдим қилинди.

Text to speech