2 Август 2021 йил 387

Меҳмонхоналарда карантин қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 17 июль кунидаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг 78-сонли йиғилиш баёни талабларидан келиб-чиқиб, дунёда тобора авж олиб бораётган коронавируснинг юртимизда кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, туризм намойиш объектлари, тарихий қадамжолар ва меҳмонлар ташриф буюриб истиқомат қилувчи меҳмонхоналардаги ишчи ва хизматчилари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бунда асосий эътибор, одам кўп тўпланадиган масканларда доимий равишда карантин қоидаларига риоя қилишлари, фуқароларимиз ҳамда воҳамиз меҳмонлари тиббий ниқобда юришлари, антисептик воситалардан фойдаланишлари талаб этилмоқда.
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки бу каби тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши фуқароларимиз ҳамда воҳамизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг соғликларини асраб-авайлашга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech