31 Июл 2021 йил 351

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари саёҳат давомида, буюк алломалар қадамжоларини зиёрат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ерда тарбия топаётган ўғил-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш давомида бир қатор давлат идораларига топшириқлар берган эди.
Мазкур берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ҳомийлик асосида, Термиз тумани ҳудудидаги “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуаси ва “Султон Саодат” зиёрат маскани ҳамда Термиз шаҳридаги “Тарих ва Маданият музейи”га олиб борилиб, уларнинг хавфсизликларини таъминлаш билан бир қаторда юртимизнинг буюк тарихи ва урф одатлари таништирилиб, миллий этник тарихимиз ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech