30 Ноябр 2021 йил 242

Қизириқ туманида, махсус профилактик тадбир давомида пиротехника воситаси ҳамда ўткир тиғли восита аниқланди

2021 йил 28 ноябрь куни соат 15-00 ларда Қизириқ тумани ИИБ Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими томонидан “Пиротехника-2021” ва “Тиғ” тадбирлари давомида кундузги хизмат олиб бориш вақтида туманнинг “Оқжар” маҳалласи худудида жойлашган “Истара дехқон” бозорида шубхали хатти-ҳаракатлар содир этган туманнинг “Хомкон” маҳалласида яшовчи Ж.Шокирнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) сумкаси текширилганида сумкасидан жами 29 пакет жами 1.740 дона “Трения Х201” номли пиротехника воситаси борлиги ва 1 бир дона ўткир тиғли “Окоро” номли пичоқ чопқи борлиги аниқланиб, ушбу фуқаро туман ИИБ биносига олиб келиниб профилактика инспектори билан ҳамкорликда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, пиротехника воситалари далолатнома асосида олиниб, фуқаро Ж.Шокирга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech