3 Декабр 2020 йил 514

Қумқўрғонда илк қуёнчилик комплекси иш бошлади

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудига қарашли, "Шерозий" маҳалласида қуёнчиликка ихтисослаштирилган "Тойлоқ баракали қуёнлари" қуёнчилик комплекси ўз фаолиятини бошлади.
3 сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган Жамшид Тўрахоновга тадбиркорлик қилиш йўналишида ҳуқуқий маслаҳатлар берилганидан кейин Жамшид Тўрахонов қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида туман ҳокимига қилган мурожаати қўллаб-қувватланди. Мазкур лойиҳа учун 5 гектар ер майдони ажратилди.
Туманимизда биринчи бўлиб фаолият бошлаган қуёнчилик комплексининг очилиш тадбирида туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуровлар иштирок этишди.
Туман маҳаллий бозорини арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳозирда 500 бош она қуён парваришланаётган бўлса, ушбу хўжаликда қуёнларнинг сонини 10 000 тага етказиш режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этиб, шундан 1 миллиард сўм Микрокредитбанк томонидан кредит маблағлари ажратилган, қолган қисми эса тадбиркорнинг ўз ҳисобидан амалга оширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech