12 Июл 2020 йил 1059

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвир юзасидан.

2020 йил 20 апрель куни интернет ижтимоий тармоғининг “Telegram” мессенджери орқали оммага тарқалган видеолавҳада бир нафар ички ишлар органлари ходими ва бир нафар фуқаролик кийимида бўлган фуқаро номаълум хонадонга кириб бориб, яланғоч ҳолатда эркак ва аёл жинсий алоқада бўлаётганлиги ҳолати акс этган видео тасвир юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан идоравий текширув ўтказилган.
Ҳақиқатдан жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 10:30 лар чамасида, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳаллаларнинг бирида маҳалла раиси, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг ёрдамчиси ҳамда маҳалла котибларига, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан шу маҳаллада яшовчи бир фуқаронинг яшаш ховлисига нотаниш аёл ва бола киришганлиги ҳақида телефон орқали мурожаат қилишган.
Фуқароларнинг чақируви сабабли, айтилган манзилга борилганида хонадаги ётоқ диван устидаги кўрпани тортиб очган вақтда, бир нафар эркак ва аёл яланғоч ҳолатда ётганини кўриб, мазкур ҳолатни маҳалла котиби ва профилактика инспекторининг ёрдамчиси томонидан қўл телефонига видео тасвирга олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилганида, видео тасвирдаги аёл ўзининг кўрсатмасида йигит билан бирга бўлганлиги эвазига 86.000 (саксон олти минг) сўм олганлигини билдирган. Тўпланган хужжатлар юзасидан профилактика инспектори томонидан 2020 йилнинг 13 апрель куни жиноят иши қўзғатишдан рад этиб, тўпланган хужжатларни маъмурий тартибда чора кўришлик учун судга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Видео тасвирдаги аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2020 йилнинг 14 апрель куни Узун туман маъмурий суди томонидан айбли деб топилган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари, яъни 669.000 (олти юз олтмиш тўққиз минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Хизмат текшируви давомида, интернет ижтимоий тармоғининг “Telegram” мессенджери орқали оммага тарқалган эркак ва аёлнинг яланғоч ҳолатдаги видео тасвирни маҳалла котиби томонидан видео тасвирга олинганлиги ҳамда “Telegram” мессенджери орқали маҳалла раиси ва бошқа яна бир аёлга тарқатганлиги аниқланган.
2020 йилнинг 10 апрель куни эркак ва енгил табиатли аёлнинг жинсий алоқада бўлиб турганлиги ҳолатини ўзининг қўл телефонига видео тасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоғининг “Telegram” мессенджери орқали маҳалла раиси, котиби ва қўпол муносабатда бўлган ходимнинг ҳатти ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сариосиё туман прокуратурасига юборилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech