4 Август 2021 йил 734

Расмий муносабат: "Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод маҳалласида куёви томонидан дўппосланган Раъно..."сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод маҳалласида 2021 йил 30 июль куни куёви томонидан дўппосланган Раъно Холова" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан, Сариосиё тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Сариосиё туманида 2021 йил 30 июль куни соат тахминан 08:30 ларда "Турмушобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Раъно туман ҳудудидаги бозорда куёви Х.Сайёдни невараси билан гаплашиб турганидан норози бўлиб, олдиндан келишмовчилиги сабабли куёвига "...қўлингни ол боладан"-деб, гапирганда, куёви фуқаро Х.Сайёд жаҳли чиқиб, қайнонаси Х.Раънони қўли билан бош соҳасига бир мушт уриб тан жароҳати етказади. Натижада Х.Раъно тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур холат юзасидан, Узун тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech