25 Ноябр 2022 йил 196

Шеробод туманида Пробация назоратида турган шахслар учун “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, воҳамизда жорий йилнинг 20 ноябр кунидан 20 декабр кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Шеробод тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида куни кеча Шеробод туман ИИБ ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳкумлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ў.Шукуровлар иштирок этиб, пробация назоратида турган шахслар билан суҳбатлашишди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этган бир гуруҳ шахслар ўзларига тўғри келган бўш иш ўринларига ишга жойлашишди.

Text to speech