3 Декабр 2020 йил 836

Спорт –саломатлик учун беш минг қадам

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасида Сурхондарё вилоятида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Воҳанинг тоғли Бойсун тумани бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар мисолида кщришимиз мумкин.
Саломатлик – туман бойлик. Уни белгиловчи асослар жуда кўп. Шулардан бири бу – пиёда юриш. Жисмоний машғулотнинг ушбу тури – кекса-ю ёш учун бирдек фойдалидир. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан воҳанинг барча ҳудудларида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган “5 минг қадам” акцияси ўтказиб келинмоқда. Воҳанинг Бойсун туманида ташкил этилган мазкур акцияда 18 ёшдан юқори бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Юриш – барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Ҳудудда ташкил этилган акция давомида спорт машғулотларида фаоллик кўрсатган қатнашчилар Ички ишлар вазирлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Сурункали касалликларнинг келиб чиқиши асосан кам ҳаракат қилиш ҳамда турли хил зарарли одатлар билан боғлиқ экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам Мамлакатимизда жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан мутаазам шуғулланиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 октябр куни имзоланган фармон эса бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Акция доирасида шунингдек, туманда маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.
Мухтасар айтганда, юриш-югуриш ҳамда шу каби енгил жисмоний машқлар ҳолсизлик, семизлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олади, саломатликни мустаҳкамлайди. Шундай экан ҳар доим жисмоний фаол бўлиш билан бирга яқинларимизга тарғиб қилайлик.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech