23 Март 2023 йил 201

Сурхондарё вилояти Бандихон тумани ички ишлар бўлими янги биноси фойдаланишга топширилда 

 Наврўз шодиёналари  вилоят ички ишлар органлари ходимлари учун ҳам эсда қоларли воқийликлар билан қарши олинди.  80 минг  нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Бандихон тумани  қайта ташкил этилгандан буён  ички ишлар бўлими ўз хизмат биносига эга эмас эди. Ички ишлар Вазирлиги томонидан ажратилган 11 млрд 511 млн сўм маблағ эвазига барча шарт-шароитларга эга янги замонавий бино қуриб битказилди. Унинг фойдаланишга топширилиши тантанали кўриниш касб этди. 

    Бандихон тумани ички ишлар бўлими янги биносининг фойдаланишга топширилишида  вилояти ҳокими  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман мутасаддилари, фахрийлар, маҳалла ва кенг  жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар туман ички ишлар бўлими шахсий таркибини янги бино билан табриклаб, ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли аҳолининг тинчлик ва хавфсизлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишнинг изчил тизими яратилганлигини таъкидлашди.

 Икки қаватли кўркам бинода ички ишлар органлари ходимларининг  самарали фаолият кўрсатишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Унда маърифат хонаси, махсус тергов мажмуаси, туман марказидаги видеокузатув камераларига уланган ситуацион марказ,  спортзал, футбол майдони дам олиш ва ўқув хоналари ётоқхона, ошхона фаолияти йўлга қўйилган. Патруль-пост хизмати, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тезкор қисмлар бўлимнинг геоинформацион тизими орқали бошқарилади.

Булар ҳаммаси ходимларнинг сиёсий, маърифий ва жанговар тайёргарлигини оширишга, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, уларни тез фурсатларда фош этишга хизмат қилади.

 Эътиборлиси, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари умумий бинодан алоҳида жойлашган бўлиб, уларда ҳам фуқаролар қабули ва мурожаати учун қатор қулайликлар яратилган. Албатта муносиб меҳнат шариотлари киши зиммасига масъулият ҳам юклайди. Бу эса шубҳасиз  иш самарадорлигида муҳим аҳамият касб этади.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech