30 Ноябр 2021 йил 288

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида, касбий тайёргарлик ойлиги давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида Касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ва вилоят ИИБнинг 2021 йил 15 ноябрь кунидаги буйруғи талаблари асосида, жорий йилнинг 30 ноябрь куни бошқарма Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Жамоалар ўртасида ўтказилган мусобақа муросасиз курашларга бой тарзда ўтди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар биринчи, иккинчи, учинчи даражали медаль ҳамда бадиий китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech