23 Март 2023 йил 161

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларига  қайта  ишга тикланган ходимлар ва уларнинг ота оналари билан коррупсияга қарши курашиш ва уни олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-март куни Сурхондарё вилояти  ички ишлар бошқармасида Президентимизнинг 2022 йил 12 январдаги “Коррупсияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–81-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ички ишлар органларида коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий  ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи,подполковник Ш. Шодиев, Ўзбекистон республикаси ИИВ ШХХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ. Самандаров  ва бошқа масъул раҳбарлар ички ишлар органларида қайта ишга тикланган ходимлар ўртасида  коррупсиянинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш, коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ташкилий-амалий ишларни мониторинг қилиб бориш, коррупсияга қарши муросасиз курашиш  вазифалари хусусида сўз юритдилар.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech