22 Март 2023 йил 187

Сурхондарё вилояти ИИБда 21-март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан арзонлаштирилган  озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

     Вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 16 март кунидаги “Ички ишлар органларида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳам ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ишчи хизматчилар учун байрам олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркасини ташкил қилди. Вилоят ИИБ ҳовлисида ташкил этилган ярмарка расталарида сифатли ва арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун, ёғ, шакар, полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, турли яхна ичимликлар, балиқ, мол, қўй ва товуқ гўшт маҳсулотлари, тухум ва бошқа турдаги ҳар хил маҳсулотлар ўрин олган.

– Ҳамкасбларим билан бирга Наврўз дастурхони учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдим. Энг муҳими, маҳсулотлар ҳамёнбоб арзон ва сифатли. Энди бозорга бориб, вақтимизни йўқотмаймиз. Бундай яратилган қулайликлардан бошқа ҳамкасбларим қатори мен ҳам мамнунман, шу ўринда ушбу арзонлаштирилган Савдо ярмаркасини ташкил қилиб берган раҳбариятимизга миннадорчилигимни изҳор этаман, – дейди вилоят ИИБ ходими, капитан Бехруз Қораев.

Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам ташкил этилмоқда

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech