11 Март 2023 йил 184

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Каррупцияга қарши курашиш – тараққиёт кафолати” мавзусида ташкил этилди.

 Жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Каррупцияга қарши курашиш – тараққиёт кафолати” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси тергов қисми коррупция, фирибгарлик ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш гуруҳи ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси капитан Саттаров Жумакелди Ўктамовичнинг коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга юзасидан тайёрлаб келган маърузасида, мамлакатимизда каррупцияга қарши курашишга доир Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Президентимиз Қарорлари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда эришилган мувафаққиятлар ҳақидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт бўлими томонидан ходимлар ўртасида ортиқча вазнни олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш мақсадида тайёрлаб келинган видеоролик намойиши бўлиб ўтди.  

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech