18 Июн 2022 йил 41

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Жорий йилнинг 18 июнь куни бошқармада ўтказилган маънавият ва маърифат дарсидан сўнг бошқармада хизмат қилаётган ходимлар бадиий адабиётларни ҳарид қилишлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг билим ва малакаларини бойитиш фикрлаш доирасини кенгайтириш, ходимлар ўзларининг бўш вақтларида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини оширишдан иборатдир. Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан нафақат ўз эҳтиёжлари учун балки вилоят Ички ишлар бошқармаси кутубхонасининг китоб фондини бойитиш мақсадида ҳам китоблар ҳарид қилишиб, ўз номларидан кутубхонага эсдалик тариқасида совға қилишди. Маълумот учун бу каби китоб ярмаркалари бошқарма раҳбариятининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўтказилиб келинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech