4 Октябр 2022 йил 284

Сурхондарёда ИИВ Малака ошириш институти масъул ходимлари томонидан ўқув йиғини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, Ички ишлар органлари ходимларида муомала маданиятини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқотда уларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари, малакали мутахассис ходимлари жойларда ўқув семинарлари, тренинг машғулотлари ўтказиб келишмоқда.

Худди шундай ўқув машғулоти жорий йилнинг 4 октябрь куни ИИВ Сурхондарё Академик лицейида ҳам ташкил этилди.

Унда ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг йўл-патруль, патруль-пост ва профилактика хизматлари фаолият олиб бораётган ходимларга масъул ходимлар томонидан ўқув дастурига мувофиқ мавзулар бўйича машғулотларнинг алоҳида ўқув-методик материаллар ва замонавий интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказишди.

Ўқув машғулоти давомида, хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган турли хил стресс вазиятларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик омиллари,  йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хизматлари этикети ва мулоқот маданияти, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш методлари, стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокорекцион семинар тренинг асосида маҳорат машғулотлари ташкил этилди.

Ташкил этилган ўқув йиғини якунида, маҳорат дарсларида иштирок этган ички ишлар органлари ходимларига ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг махсус сертификатлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech