4 Ноябр 2022 йил 430

Сурхондарёда ўтказилган семинар тренингда фуқароларнинг мурожаатларини сифатли ўрганишга қаратилди

Сурхондарё вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида 2022 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини  кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ижобий ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бош инспектори А.Эралиев иштирокида семинар тренинг ўтказилди.

Ушбу ўтказилган семинар тренингда Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири  А.Х.Эшмуродов, “Biznes Ombudsman” масъул ходимлари Ш.Яхшиқулов, А.Бахромов ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи ва соҳавий хизматлардаги мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари қатнашди.

Семинар тренингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Бош прокуратура, “Biznes Ombudsman” ва бошқа бир қатор давлат идораларининг ишонч телефонлари орқали  келиб тушган мурожаатлар ва уларни ўз вақтида ижросини таъминлаш, такрорий мурожаатларнинг келиб тушишининг олдини олиш ҳамда электрон тизимдаги қўшимча имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бош инспектори А.Эралиев томонидан тизимнинг мавжуд имкониятларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳамда ҳозирги кунда тизимда аниқланаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли йўриқномалар берилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси ва “Biznes Ombudsman” масъул ходимлари билан тажриба алмашиниб, доимий равишда ҳамкорликда фаолият олиб боришларини йўлга қўйиш ҳамда мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Text to speech