30 Сентябр 2022 йил 247

Сурхондарёлик имконияти чекланган ёшлар учун қадимий ва навқирон Бухорога сайёҳат қилиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг 2022 йил 16 сентябрь кунидаги хатига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва “Зодиак-Касаба-Сайр шўба” корхонаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28-29 сетиябрь кунлари Сурхондарё вилоятидаги 50 нафар ногиронлиги мавжуд ёшларни Бухоро вилоятидаги “Саид Амир Миркулол”, “Баҳоуддин Нақшбандий” зиёратгоҳлари, “Лаби ховуз мажмуаси”, “Тоқи саррафон”, “Тоқи телпакфурушон”, “Тоқи заргарон” мажмуалари, “Арк қўрғони”, “Сомонийлар мақбараси” ва “Ситорайи мохи хоса” музейларига саёҳати уюштирилди.

Имконияти чекланган ёшларни Бухоро вилоятидаги туризм намойиш объектларида хавфсизлигини таъминлаб кузатиб бориш билан бирга, уларга туризм намойиш объектлари ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Саёҳат давомида, ушбу муқаддас масканда мангу қўним топган табаррук зотларнинг келажак авлод учун дунёвий ва диний таълимотда қилган буюк ишлари ҳамда музей экспонатлари ҳақида ёшларга музей ва мажмуа масъуллари томонидан керакли маълумотлар берилди.

Text to speech