2 Феврал 2023 йил 375

“Surxon KSP-Grand” МЧЖ йилига 30 минг куб метр ламинацияланган ДСП ишлаб чиқаради

“Surxon sanoat qurilish” компанияси негизида ташкил этилган “Surxon KSP-Grand” масъулияти чекланган жамияти томонидан қамиш қириндисидан тайёр қурилишбоп, арзон, сифатли ва намгарчиликка чидамли ДСП маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонада 250 нафар киши доимий, 2 минг нафар киши мавсумий иш билан таъминланган бўлиб, йилига 30 минг куб метр қамиш заррачали ва ламинация қилинган плиталар ишлаб чиқарилади. Вилоят раҳбари бугун Музработ туманига ташрифи аввалида корхона фаолияти билан танишиб, ишчи-ходимлар билан учрашди.

Шунингдек, мутасаддилар корхонанинг ишлаб чиқариш биносида асосий хом ашё ҳисобланган қамиш ўрим мавсумидаги энг яхши ўримчи, боғловчи, ташувчи, тахловчи ва тракторчиларни рағбатлантириш тадбирида ҳам иштирок этишди. Корхона ходимлари учун ташкил этилган тадбир тўкин дастурхон атрофида, воҳанинг суюкли санъаткорлари иштирокида байрамона руҳда ўтди.

Text to speech