31 Март 2021 йил 583

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг март ойида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ҳамда “Намунали аёл ходима” номинациялари бўйича кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилиб, унда терговчи ва суриштирувчилар орасидан жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш машғулотлари ва оғзаки савол-жавоб баҳслари йўналишларида ғолиблар аниқланди.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов тадбирда иштирок этиб, ички ишлар органи ходимларига Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътироф ва эътиборлари ҳақида сўз юритиб, соҳа ходимларининг келгуси иш фаолиятларига омадлар тилаб, танлов ғолибларини тақдирлаш мақсадида, сўз навбатини вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник К.И.Гаффаровга сўз навбатини берди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан 3 йўналиш бўйича номинация ғолиблари ўқиб эшиттирилди. Мазкур ўтказилган кўрик танлов якунига кўра, “Намунали терговчи” номинацияси бўйича;
- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси лейтенант Қурбонов Жавоҳир Одил ўғли биринчи ўринни;
- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси лейтенант Бозоров Сардор Шавкат ўғли иккинчи ўринни;
“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича
- Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси лейтенант Тошбадалов Жўрабек Мухтор ўғли биринчи ўринни;
- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Жуманиёзов Сардорбек Абдунаби ўғли иккинчи ўринни;
“Намунали аёл ходима” номинацияси бўйича;
- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант Саъдуллоева Машҳура Равшоновна биринчи ўринни эгаллашди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан танлов ғолибларига, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилиб, ғолибликни қўлга киритганларга Республика босқичида иштироки учун омадлар тилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech