28 Июл 2021 йил 385

Сурхондарёда Фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси Фуқароси ID карталари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 март кунидаги 129-сонли “Ўзбекистон Республикасида индентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари, яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Республика ҳудудида доимий яшовчи Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Хорижий фуқароларга белгиланган намунадаги ID-карта берилиши юзасидан барча шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 26 июль куни вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маъмурий биносининг фуқароларни қабул қилиш залида 7 нафар 16 ёшга тўлган ёшлар номига расмийлаштирилган ҳамда 2020 йил 13 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олинган 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID карталари вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ҳамда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник С.Қобиловлар томонидан тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech