5 Август 2021 йил 442

Сурхондарёда, Ички ишлар Вазири ўринбосари ҳузурида соҳага доир йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 август куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Президент сайлови жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологиялари соҳасини жорий этиш” масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Н.С.Тураходжаев, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Йиғлиш карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Йиғилишни Бошқарма бошлиғи очиб бериб, кун тартибига қўйилган масалалар билан таништирди.
Шундан сўнг, Ички ишлар Вазири ўринбосари томонидан Республика миқёсида соҳада амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида тўхталиб, ҳар бир соҳага ахборот технологияларини жорий этилишида, айниқса ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, барвақт аниқлаш, уларни жиловлаш борасида замонавий ахборот технологияларининг аҳамияти ва самараси таъкидланиб, бу борада ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Н.Турсунов ҳамда соҳавий хизмат раҳбарларининг соҳада учраётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича фикр мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
Йиғилиш сўнгида, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Нажмиддин Тураходжаев соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech