20 Октябр 2021 йил 326

Сурхондарёда, ИИБ бошлиғининг кубоги учун “Миллий кураш” мусобақаси бўлиб ўтдиСурхондарёда, ИИБ бошлиғининг кубоги учун “Миллий кураш” мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ушбу байрамни кўтарингки руҳда ташкил этиш мақсадида, “Янги Ўзбекистон-янги ички ишлар органлари” шиори остида спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.Ташкил қилинган спортнинг “Миллий кураш” тури мусобақасида ғолибликни қўлга киритиш учун гиламга тушган ички ишлар ходимлари полвонлари муросасиз кураш олиб боришди. Мусобақа кўтаринки байрам кайфиятида бўлиб ўтди. Муросасиз курашларга бой бўлган мусобақа ғолиблари аниқланиб, тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов томонидан биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди полвонлари биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин вилоят Ички ишлар бошқармаси ходим полвонларига насиб этди. Учинчи ўринни Бойсун тумани Ички ишлар бўлими полвонлари қўлга киритишиб улар ҳам бошқарма бошлиғининг ғолиблик кубоги ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech